Мамлакатимизда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети “Чизматасвир” кафедраси ўқитувчилари Р.Хужаниёзов, Е.Королькова, Г.Воҳидова, Ф.Эркабоева, Д.Аҳмадалиева ва С.Қосимова ва “Театр безаги рангтасвири” кафедраси ўқитувчиси Йўлдошев Сарвар ва 1 –курс магистратура бўлими магистранти Фаттоев Исломжонлар томонидан махаллада кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг фарзандларига тўгарак ташкил этилди ва маҳорат дарслари ўтказилди.



Маҳорат дарси давомида институтимиз ўқитувчилари иштирокчи болаларга табиат манзаралари ва мультфилм қаҳрамонлари акс этган тасвирларни чизиш сирларини ўргатиб, тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини уйғотишди ва ушбу педогоглар томонидан истеъдоди юқори болаларга керакли йўл-йўриқлар кўрсатишди.