Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 2018-2019 ўқув йили давомида ўз вазифасига маъсулият билан ёндашган, ўқиш ва жамоат ишларида фаол бўлган, самарали фаолияти билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган институт профессор-ўқитувчилари, ишчи ходимлари, талабаларни маънавий рағбатлантириш ҳамда битирувчи бакалавр талабалари ва магистрларга диплом топшириш маросимини ўз ичига олган “Истеъдодлар маскани-2019” бадиий-мусиқий тадбири ташкил этилди.

            Тадбир доирасида ўқув йили якунига кўра, алоҳида жонбозлик кўрсатган профессор-ўқитувчилар ҳамда ишчи ходимлар турли номинациялар бўйича институт раҳбарияти томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

            Жумладан, “Йилнинг энг фаол ходими” номинацияси бўйича: Амалий санъат факультети иш юритувчи котибаси Ф.Умарова, Девонхона ва архив бўлими архивариуси И.Кучкарова, Институт Ахборот-ресурс маркази ходими Б.Черная, Институт бош мухандиси О.Болтабоев, Талабалар турар жойи мудири З.Толипова, Талабалар турар жойи сантехниги Х.Клишев, институт ўқув бинолари фаррошлари З.Ибрагимова, М.Норбоевалар тақдирландилар.

            “Бадиий таълим жараёнига қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича: Магистратура бўлими бошлиғи Н.Алиева, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ф.Қодирова, Илмий тадқиқот, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири М.Умарходжаева,

Илмий ва инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Шарипов, Амалий санъат факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Р.Ҳолиқов,

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи Ҳ.Қайтаров, Реклама ва амалий графика кафедраси доценти С.Пирматов, Чизматасвир кафедраси доценти Е.Королькова, Kim In Og лар тақдирландилар.

            “Йилнинг энг фаол гуруҳ-мураббийи” номинацияси бўйича: Миниатюра ва китоб графика кафедраси доценти Э.Нурмонов, Реклама ва амалий графика кафедраси ўқитувчиси Б.Намозов, Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Л.Жабборова, Дизайн кафедраси доценти М.Исаковалар тақдирланди.

            “Ўқиш ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун” номинацияси бўйича Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши 2-курс талабаси Н.Абдуразоқова, Компьютер графикаси ва бадиий фото йўналиши 2-курс талабаси Х.Эргашев, Санъатунослик (тасвирий ва амалий санъат) йўналиши 3-курс талабаси Д.Бозорова, Интерьер дизайни йўналиши 1-курс талабаси С.Сиддиқовалар тақдирланди.

         “Йилнинг фаол битирувчи талабаси” номинацияси бўйича: Дастгоҳли рангтасвир таълим йўналиши талабаси Г.Жалолова, Ҳайкалтарошлик йўналиши талабаси Ҳ.Ёқубжонов, Музейшунослик: Консервация ва бадиий ёдгорликларни сақлаш йўналиши талабаси Ж.Исматуллаев, Интерьер дизайни йўналиши талабаси М.Қосимовалар тақдирланди.

         “Йилнинг энг фаол магистранти” номинацияси бўйича Рангтасвир (дастгоҳли) Б.Ваҳобжонов;

         “Йилнинг энг фаол докторанти” номинацияси бўйича 2-курс таянч докторанти Г.Орифжонова;

            “Йилнинг фаол маънавият тарғиботчиси” номинацияси бўйича Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси О.Қозоқов, Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Р.Хасанов;

            “Йилнинг энг яхши ўқув адабиёти муаллифи” Дизайн кафедраси доценти М.Розиқбердиев “Архитектурада лойиҳалаш” ўқув қўлланмаси учун;

            “Йилнинг энг яхши тадбири” номинацияси бўйича Амалий санъат факультети декани С.Саидова томонидан ногирон ва кам таъминланган болаларга ҳам моддий ҳам маънавий кўмак бериш мақсадида ташкиллаштирилган “Келажакка бир қадам” номли ҳайрия тадбири учун;

            “Йилнинг энг яхши кўргазмаси” номинацияси бўйича Дастгоҳли рангтасвир кафедра профессори С.Рахметов Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида ташкил этган “Устоз ва шогирд” номли кўргазмаси учун тақдирландилар.

            “Йилнинг энг яхши кафедраси” номинацияси бўйича Маҳобатли рангтасвир кафедраси (кафедра мудири Ш.Жуманиёзов )

            “Институтнинг энг фаол бўлими” номинацияси бўйича Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими (бўлим бошлиғи С.Расульмухамедова)

            “Йилнинг энг яхши факультети” номинацияси бўйича Тасвирий санъат факультети (факультет декани А.Юсупов)

            “Институт фидокори” номинацияси бўйича Институт кенгаши котиби Х.Акбаровалар тақдирландилар.

            “Санъатга бахшида умр” номинацияси бўйича Маҳобатли рангтасвир кафедра профессори Р.Худайберганов, Бадиий кулолчилик ва МЁБТ кафедраси профессори А.Абдураззоқов, Тасвирий санъат тарихи ва назарияси кафедраси профессори А.Ҳакимов, Музейшунослик кафедраси профессори – З.Раҳимова

            “Истеъдодлар маскани ҳомийси” Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон Халқ рассоми, академикА.Нуриддиновга институтнинг махсус Дипломи топширилди.

           Шунингдек, институт билан доимий ҳамкорлик қилиб келаётган фаол ҳамкорлари “Маданият ва маърифат” телеканали, “Ўзбекистон канали” бош режиссёри А.Мадраҳимов, Халқаро фестиваллар дирекцияси директори Ф.Жўраев, С.Абдуназаровалар институт томонидан Диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 2018-2019 ўқув йилида институтни 304 нафар бакалавр ҳамда 32 нафар магистр тамомламоқда. Шуни фаҳр билан таъкидлаш жоизки институтимизни бу йил бакалавр босқичи йўналишлари бўйича 28 нафар талаба имтиёзли диплом билан тугаллашга муваффақ бўлишди. Мазкур битирувчи талабалар ва магистрларга рамзий Диплом топширилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон давлат филармонияси хонанда, созанда (квартет) ва рақс ансамбллари, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаситаниқли эстрада хонандалари ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этишди.