Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Халқ сайли” тарзида”Халқаро Олимпия куни”ни нишонлашга киришди

26 йилдан буён мамлакатимизда “Халқаро Олимпия” куни кенг нишонланиб келинади. Миллий Олимпия қумитаси раҳбарияти ташаббуси ҳамда ҳукуматимизнинг бевосита қўллаб қуватланиши натижасида 2019 йил 6 июль куни мамлакатимизда “Халқаро Олимпия куни”га бағишлаб “Халқ сайли” умуммиллий спорт мусобақаларини ўтказишга қарор қилинди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида яшовчи талабалар томонидан бугун эрта тонгдан “Халқ сайли” тарзида “Халқаро Олимпия куни”га бағишланган спорт тадбири бошлаб юборилди.