“Энг билимдон” номли тарих ва тасвирий санъат мусобоқаси

 Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетининг Музейшунослик кафедраси ўқитувчиси Шахноза Қосимова томонидан  Яккасарой туманида жойлашган 160-сонли мактабда болалар учун тасвирий санъат ва тарих фани бўйича   викторина  ташкил этилди.

            Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусига биноан, 1-ва 4- ташаббуслари доирасида Ш.Қосимова мазкур мактаб болаларининг ёзги таътил жараёнида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, ушбу қизиқарли тадбирни ўтказди ва ўз олдига қўйган мақсадига самарали натижалар билан эришди.

             Ушбу  “Энг билимдон”  деб номланган мусобоқада болалар ўзларнинг ўқиш давомида тарих фанидан олган билимлари ва тасвирий санъатга бўлган ижодкорлик истеъдодларини намоён этишга ҳаракат қилишди. Мусобақа ғолиблиги учун ҳар бир иштирокчи болалар, бор билим ва маҳоратларини қизиққонлик ва чаққонлик билан кўрсатиб бера олди.

Ўзбек тарихидаги буюк сиймолар  ҳақидаги мълумотлар асосида савол-жавоблар тарзида олиб борилган викторинада болалар энг кўп маълумотлар айтишга ҳаракат  қилдилар. Қизиқарли тадбирнинг иккинчи қисми тасвирий санъатга йўналтирилган бўлиб, болалар ўзларининг таассуротлари асосида  турли хил мавзуларда  ўқитувчи Ш.Қосимова кўмагида расмлар чизишди. Тадбир сўнгида  “Энг билимдон”  мусобоқасининг ғолиблари аниқланиб, уларга эсталик учун китоблар совға қилинди.