2019 йил 11 июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасврий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков бошчилигида Дастгоҳли рангтасвир кафедра ўқитувчиси Т.Раҳмеов ва ушбу   таълим йўналиш  талабалари Н.Абдураззоқова П.Ҳайитқулова, С. Олимжонов ҳамда маҳобатли  рангтасвир таълим йўналиши  талабаси А. Жумаёров   Президентимизнинг 5 та ташаббуслари бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган  “Кимёгарлар”  номидаги болалар оромгоҳига  ташриф буюришиб, оромгоҳга  келган болажонларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва рассомлик санъатига  қизиқтириш мақсадида  Т.Раҳмеов ва талабалар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилди. 

Ташрифдан  кўзланган асосий мақсад, болажонларни тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини орттириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилди. Маҳорат дарси орқали тасвирий санъат сирлари билан яқиндан таништирди.