Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.



5 ташаббус кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.
Мазкур 5 та ташаббус ижроси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ўртасида ҳам қизғин тарзда амалга оширилиб келинмоқда.

2019 йил 12 июл куни Тасврий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков бошчилигида “Театр безаги рангтасвири” кафедраси Фильмнинг тасвирий ечими таълим йўналиш талабалари Ж.Боқиев, С.Олимжоновлар томонидан “АЛОҚАЧИЛАР” номли болалар оромгоҳида тасвирий санъат бўйича болалар учун маҳорат дарслари ўтказилди. Президентимизнинг 5 та ташаббуслари биринчи банди асосида ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш мақсадида, оромгоҳ болажонларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва рассомликка қизиқтириш мақсадида талабалар иштирокида расм чизиш машғулоти амалга оширилиб, уларга ранглар жилоси орқали тасвир яратиш сирлари ўргатилди. Болажонларни тасвирий санъатга бўлган қизиқишлари янада ортди.
