Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган ва бугун муваффаққият билан амалга оширилаётган 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат илади

2019-йил 10-11-июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасврий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков бошчилигида «Миниатюра ва китоб графикаси» кафедраси ўқитувчиси Н. Нарзиев ва дастгоҳли рангтасвир кафедраси таълим йўналиш 2-босқич талабаси У. Бадриддинов   Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Семурғ» ва “Автомобилчи”  номли болалар оромгоҳларига  ташриф буюришди.  Ташрифдан  кўзланган  мақсад, болажонларни тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини орттириш, уларнинг бўш вақларини мазмунли ўтказишга қаратилди. Маҳорат дарси орқали Н. Нарзиев болаларни тасвирий санъат сирлари билан яқиндан таништирди.