2019 йилнинг 27 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида абитурентларни ўқишга қабул қилиш учун имтихон жараёнларининг учинчи куни ҳам мувоққиятли ўтди. Шу куни институтга Ўз МТРКга қарашли “Ўзбекистон 24” каналининг ижодий гуруҳи ташриф буюрди. Мазкур гуруҳ томонидан институтда Касбий (ижодий) имтихонлар жараёни адолатли ва шаффоф ўтказилаётганлиги унда абитуриентлар ўз қобилиятларини бор истеъдоди билан намойиш этаётганлиги, шу билан бир қаторда абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этилган шарт-шароитларни холисона ёритиш учун ўрганилди ва махсус кўсатув тайёрланди.




