Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий расссомлик ва дизайн институти ўртасида қўшма таълим дастури асосида Чанапатана Халқаро Дизайн (Тайланд) институти билан ҳамкорликда очилган 5150900-Дизайн (либос ва газламалар), 5150900-Дизайн (интеръерни лойиҳалаш), бакалаврият таълим йўналишлари ҳамда Корея Республикасининг Кемён университети билан қўшма таълим дастури асосида очилган 5150900-Дизайн (либос газламалар) бакалаврият таълим йўналишига 2019-2020 ўқув йили қабулига абитуриентларнинг ҳужжат топшириш жараёнлари бўлиб ўтди.

Маълум қиламизки, бакалавр  таълим босқичида Чанапатана Халқаро Дизайн (Тайланд) институти билан ҳамкорликда  (2 нафар) таълим йўналиши ҳамда Кемён (Корея Республикаси) университети билан ҳамкорликда битта таълим йўналиши ташкил этилган. 2019 йилнинг 15 август кунига қадар қабул жараёнлари давом этди. Жами 59 та абитуриент ҳужжат топширди.

 2019-йилнинг 27 август санасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва Дизайн институтида Чанапатана Халқаро Дизайн институти билан ҳамкорликда ташкил этилган 5150900-Дизайн (либос ва газламалар), 5150900-Дизайн (интеръерни лойиҳалаш) бакалаврият таълим йўналишлари ҳамда Кемён (Корея Республикаси) университети билан қўшма таълим дастури асосида очилган 5150900-Дизайн (либос газламалар) бакалаврият таълим йўналишларига Композиция фанидан  кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. 2019 йилнинг 28 санасида иккинчи босқич Инглиз тили фанидан имтихон(тест)  бўлиб ўтади.