Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида жорий йилнинг 14 сентябрида 1-курс талабалари иштирокида институт психологи З.Назарова “Психологик тренинг” ўтказди. Мазкур треннинг талабалар турар жойи тарбиячи- педагоги А.Мусинов кўмагида амалга оширилди.
Ушбу психологик тренингни ўтказишдан кўзланган мақсад институтнинг 1-курсига қабул қилинган талаба-ёшларни ушбу таълим масканида ўрнатилган тартиб интизом асосида олиб бориладиган ўқув жараёни, шу билан биргаликда уларнинг талабалар турар жойида яшаш шароитига мослашишига кўмаклашишдир.
Психологик тренинг бошида талабалар билан “Қор йиғими ” номли психологик ўйин ўтказилди. Унда талабалар бир-бирлари билан яқиндан танишишди. Талабалардаги билиш жараёнларидан бири бўлган хотиранинг қай даражада эканлиги ҳам ўйин давомида аниқланди. Психологик тренингда Талабалар турар жойи каменданти З. Толипова ҳам иштирок этди.

Талабаларнинг тренинг сўнгида ” мен бугун тренингдан…?” саволига жавоб олинди. Унда талабалар тренингдан олдинги руҳий холатлари (шу институт талабаси бўлганлигидан мамнун) ва тренингдан кейинги руҳий холатидаги ижобий ўзгаришлар (ўзига бўлган ишончнинг ортиши) тўғрисидаги фикрларини билдирди.

Тадбир доирасида ўтказилган психологик тренинг талабалар кайфиятига ўзининг ижобий таъсирини ўтказди. ушбу психологик тренингдан кўзланган мақсад амалга оширилди.