Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 27 майидаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида коррупциянинг ҳавф-хатарини таҳлил қилиш асосида, аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш ва онг билимларини оширишда мақсадли тадбирларни амалга ошириш, корупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш мақсадида 2019  йил 17 сентябр куни соат 14:00 да Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бош биноси “Фаоллар зали”да институт профессор-ўқитувчилари ўртасида “Таълим муассасаларида коррупциянинг  олдини олиш ва унга қарши курашнинг  маънавий-маърифий асослари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

   Ушбу тадбир айни вақтларда жамиятда давлатни емирувчи иллат ҳисобланувчи коррупцияга қарши курашиш, барча давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан  олий таълим муассасаларида ҳам жиноятга олиб бораётган нопок ҳолатларни олдини олишга қаратилаган масалалардан иборат давра суҳбатининг негизини ташкил этди.

         Тадбирни Институт ректори Н.Б.Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб берди ва тадбирда иштирок этиш учун ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисиМатмуратов Ботир Джолдасович, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси прокурори Маманов Сардор Собирович, Ўзбекистон республикаси Ички ишлар фахрийлари Кенгаши раиси  Ғуломжон Юлдашев  ҳамда Ўзбекистон Республикси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-аҳлоқий тарбия бошқарма бошлиғи  Отабек Бозоров билан таништирди.

Сўз ,Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисиМатмуратов Ботир Джолдасовичга берилди. У “Сир эмаски, эзгу мақсадларга эришишимиз энг аввало, ўниб-ўсиб келаётган фарзандаримиз қандай инсонлар бўлиб етишишига боғлиқлиги, ҳозирда ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати қаршилик кўрсатиб келаётганлиги, шу боисдан ҳам корруацияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммосини ёшлар онгига сингдирмоқ  зарур эканлигини таъкидлади.

“Коррупция” деганда  нимага тушинамиз, у ўзи нима…

        Юридик энциклопедияда қайд этилишича “Коррупция — мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият” сифатида ифода этилган.

Мазкур иллат мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига путур етказади, демократик институтларни заифлаштиради, ижтимоий тартибни бузади. У билан курашиш, коррупциянинг олдини олишнинг асосий йўлларидан бири, шубҳасиз, аҳолининг, давлат ва жамоат ташкилоти вакилларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳисобланади.

Зеро, Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этиши ҳокимиятни обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозилиикка сабаб бўлади.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуротураси Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш бошқармаси прокурори Маманов Сардор Собирович сўзга чиқиб,   ҳужжатда “коррупция”, “коррупцияга доир қонунбузарлик” ва “манфаатлар тўқнашуви” каби  тушунчалари ҳақида тўлиқ маълумот берди. Хусусан, тасдиқланган ушбу ҳужжатга мувофиқ, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунинийлик, фуқороларнинг ҳуқуқи, еркинлик ва қонуний манфаатларнинг устунлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқоролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларнинг устунлиги ва маъсулиятнинг муқаррарлиги борасида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек, суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар фахрийлари Кенгаши раиси  Ғуломжон Юлдашев  томониданқонунда давлат сиёсатининг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги асосий йўналишлар,  давлат бошқаруви соҳасидаги коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар, ижтимоий иқтисодий тараққиёт ва тадбиркорлик соҳасидаги коррупцияни олдини олиш бўйича чораларини борасида тушунтириш ишларини олиб борди.

Ўзбекистон Республикси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий- аҳлоқий тарбия бошқарма бошлиғи  Отабек Бозоров Олий таълим муассасаларида порхўрликка, тамагирликка йўл қўйилмаслиги, талабалар билимини шаффофлик асосида  баҳолаш давр талаби эканлигига алоҳида урғу берди.

         Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда мазкур муаммога қарши кураш масаласига мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган мустаҳкам ҳуқуқий база шакллантирилди. Республикамизда БМТ ҳомийлигида қабул қилинган ЭКОСОС (БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий кенгаши)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси (1995 йил), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 йил), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация (1997 йил), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси (2000 йил),БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенция (2003 йил 31 октябрь) ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг қабул қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда.

Институтнинг Мураббийлар кенгаши раиси Р.Ҳасанов хулоса ўрнида коррупция  жиноятларини олдини олиш учун қуйидаги, олий таълим тизимида  “Коррупциянинг  олдини олиш ва унга қарши курашишишнинг  маънавий-маърифий асослари”номли махсус курсни ўқитишни жорий этиш; коррупция натижасида қўлга киритилган маблағлар ва мол-мулкни мусодара қилиш учун ҳуқуқий қоидаларни ишлаб чиқиш;коррупцияга дахл­дор корхоналарга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш;  коррупцияга қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш; коррупцияни вужудга келтираётган аниқ сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш каби омилларга эътиборни қаратди.

         “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг      маънавий-маърифий асослари” мавзусида ўтказиладиган давра суҳбатидан кўзланган мақсад,   бирламчи куч бирлигида давлат сиёсатига қарши “коррупцияни” олдини олиш ва курашиш ва бу борада ҳар бир шахс олдида турган вазифалари ва бурчларини юрт, давлат, халқ олидида адолат билан адо этишликни яна бир бор тарғиб этишдан иборат эди.

Институтда ўтказилган мазкур “Таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашнинг      маънавий-маърифий асослари” мавзусида олиб борилган давра суҳбатини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш учун “Ўзбекистон Миллий телеканали”, “Маданият ва маърифат ” телеканалидан
муҳбирлар таклиф этилди. Тадбир давомида Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчиларидан юфн., доц. Ғ.Абдуллаходжаев, доц. Н.Алимов, доц. Д.Жуманиёзова, Ёшлар иттифоқи БТ етакчиси А.Темировлар томонидан мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари асосида телевидения мухбирларига интервью берилди.