Ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшлар ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи ислоҳотларга қаратилди.  Умумманфаат юзасидан бошланган ҳаракат халқни том маънода тўлқинлантириб юборди. Давлатимиз раҳбари шахсан келажагимиз ёшлар ҳаёти, бугунги ва эртанги келажаги учун самарали ислоҳатлар устида бош-қош бўлаётгани барчамиз учун қувонарлидир.  Бешта муҳим ташаббуснинг дастлабкиси ёш­ларни санъатга ошно этиш ҳамда истеъдодини юзага чиқаришга қаратилган бўлиб, биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ушбу эзгу ишлар юзасидан қатор  саъйи- ҳаракатлар жойларда амалга ошириб келинмоқда.

                2019 йил 16-17 сентябр кунлари  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дизайн” факультетининг “Реклама ва амалий графика” кафедраси ўқитувчилари Б. Қодиров, Ф.Кабилов, Б.Аюповлар томонидан ёшлар онгини маънавий руҳда шакллантириш мақсадида Тошкент шаҳар Учтепа тумани 75-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрилди ва  ўқувчилар учун “Адабиёт, санъатга жалб этиш, эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш” доирасидаги, адабиёт, театр ва санъатга қизиқтириш йўналиши бўйича кўргазмали тадбир ўтказилди. Мактаб ўқувчиларига фото ва рекламага оид кичик кўргазма ҳамда фото йўналиши бўйича кафедра ўқтвчилари томонидан қизиқарли мастер-класслар ўтказиб  берилди.

                   Кўргазмадан ўрин олган ижодий асарларда турли ёмон  иллатлар, наркомания, кашандачилик, ҳамда коруппциянинг инсон ҳаётига кўрсатган салбий оқибатлари ва фаровон ҳаёт лаҳзалари намойиш этилган. Ўқувчилар қўйдаги тасвирлар орқали тегишли хулосалар чиқариб, теран фикр эгасига айланадилар. Бундай кўргазмалар ёшларни тўғри йўл билан тарбиялаш ва келажакка аниқ мақсад билан йўналтириш учун хизмат қилади.  

Тадбир давомида ўқувчилар замонавий реклама йўналиши билан яқиндан таништирилди.

Болалар ўз таассуротлари асосида расм чизиш машқида иштирок этдилар.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, фото композициялар яратиш орқали келажак авлодларни санъатга бўлган қизиқишларини орттириш ва келажакда ўқувчиларни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таҳсил олиб ўз касбларининг моҳир усталари бўлиб етишиш ва комил инсонлардан бири бўлишига  чорлашдир. Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчилари томонидан эсдалик совғалари топширилди.