ДИЗАЙН ФАКУЛЬТЕТИДА “0rientation week” ЛОЙИҲАСИ ТАДБИРИ


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2019 йил 18 сентябрь куни “Фаоллар зали”да 2019-2020 ўқув йилида биринчи курс талабаларни институтдаги мавжуд шарт-шароитга кўниктириш, адаптация жараёнини самарали ташкил этиш бўйича “0rientation week” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда институти ректори Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев, Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Салихов Омонулла Рахматуллаевич, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлим бошлиғи Зиявуддинов Саидрасул Саидакромович, Факультет Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Холиқов Руслан Сафарович, Факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Акромова Дилноза Мухторжоновна, Дизайн кафедраси мудири Маннопова Нилуфар Равшановна, Либос дизайни кафедраси мудири Атаханова Феруза Захировна, Реклама ва амалий графика кафедраси мудири Мустаев Агзам Равилович гуруҳ мураббийлари, 1-курс талабаларининг барчаси иштирок этди. Тадбирни институт ректори Н.Б Сайфуллаев табрик сўзи билан очиб берди. Ўз сўзида институт раҳбари биринчи курсга қабул қилинган талабаларни янги ўқув йили билан табриклади. Ёшларини ўз касбининг устаси бўлиб, етишишида институтда фаолият юритаётган малакали профессор-ўқитувчилардан бор билим малакаларни ўзлаштириб, келажакда ватанмизга етук кадр бўлиб етишларини тилади.
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Сўзи давомида ректор Н.Сайфуллаев “Давлатимиз раҳбари томонидан сўнги икки йил ичида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳатлар келажагимизни бардавом этиб қуришда хизмат қилар экан, демакким, биз педогоглар сизларга таълим-тарбия бериб, сиз талабалар яхши билим олиб, юртимиз равнақи янада юксалиши учун ҳалол меҳнат қилсак, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали натижалар кўрсата оламиз” дея, ишонч билдирди.


Тадбир давомида Дизайн факультети декани Н.Алиева тақдимот орқали институт раҳбарияти таркиби, бўлимлар ҳамда Дизайн факультети тарихи, факультет таркибидаги кафедралар, мутахассисликлар, ўқув жараёни, грантлар, форум ва фестиваллар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, Олий таълим муассасаси талабалари учун ишлаб чиқилган “Одоб-аҳлоқ қоидалари”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида, факультетда устоз-мураббийлар ўртасида ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш масалаларининг олиб борилиши, талабаларнинг институт ички тартиб-қоидалари (институт ва талабалар турар жойида) ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари борасида маълумот бериб ўтилди.