Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Кемён Университети (Жанубий Корея) ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига биноан Кимён университети делегацияси 2019 йилнинг 20 сентябр куни институтга ташриф буюрди. Кемён Университети Осиё мамлакатлари билан ишлаш департаменти бошлиғи доктор Сунгхо Парк ҳамда халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ким Боралар билан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий расомлик ва дизайн институти раҳбарияти билан бўлган учрашув чоғида қўшма таълим дастури, педогогик кадрлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида ташкиллаштирилган семинарда доктор Сунгхо Парк ҳамда Ким Боралар томонидан институтнинг Дизайн факультети Либослар дизайни кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда 1-курс талабаларига Кемён Университети (Жанубий Корея) тарихи ва Дизайн факультети фаолияти, унинг имкониятлари ва талабалар учун мавжуд қўшимча грандлар, 2+2 халқаро таълим дастурлари тўғрисида тақдимот асосида маълумот берилди.


