Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети профессор-ўқитувчилари томонидан “Бешта муҳим ташаббус – келажак пойдевори” мавзусидаги тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус доирасида жорий йилнинг 21 сентябрь куни Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Қосимова Шаҳноза, “Музейшунослик” кафедраси ўқитувчилари Д.Ҳамидова, У.Ражабов, Санъатшунослик факультети Мураббийлари кенгаши раиси Д.Жуманиёзовалар томонидан Шайхонтоҳур тумани 186-умумтаълим мактабида “Бешта муҳим ташаббус – келажак пойдевори” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида “Музейшунослик” кафедраси катта ўқитувчиси Қосимова Шаҳноза томонидан Ўзбекистон ва жаҳон музейлари фаолиятини акс эттирувчи такдимотли маъруза намойиш этилди. Шунингдек, “Музейшунослик” кафедраси ўқитувчиси, рассом Улуғбек Ражабов ўз асарларидан иборат кўргазмаси орқали ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Мазкур тадбирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг рассомлик, адабиёт ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришдир.