Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Марказий фойесида  24 сентябр куни Хитой халқ рассоми Ху Айминнинг “Дилдан суҳбат” деб номланган шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди. 24 -30 сентябр кунларида намойиш этиладиган Хитой халқ расоми Ху Айминнинг “Дилдан суҳбат” номли шахсий кўргазмаси  Хитой табиати, шаҳар ва қишлоқ манзаралари билан ҳамоҳанг 30 дан ортиқ нозик рангтасвир асарлари билан таништиради.

Ўзбекистон Бадиий Академиси раиси А.В.Нуриддинов ҳамда институт ректори Н.Сайфуллаев рассом Ху Айминнинг ижодига юксак баҳо бериб, самимий дил изҳорларини билдирдилар. Сўзи давомида А.Нуриддинов Рассом Ху Айминга ўзининг юксак ижод намуналари билан таништириш учун санъат соҳасидаги ҳамкорлиги  доирасида шахсий кўргазмасини намойиш этаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тадбир давомида табрик учун сўз бош менежер, жаноб Тенга берилди. У Рассом Ху Айминни ушбу қувончли кун билан табриклаб, шу орқали Ўзбекистоннинг санъатсевар халқига, билдирилган дўстона муносабатларига, самимийлига  ўз миннатдорчилигини билдирди. Ушбу даргоҳда ўниб ўсаётган ижодкор ёшларни буюк рассом даражасига етишишида улкан зафарлар тилади.


Хитой Халқ Республикаси рассоми Ху Аймин сўзга чиқиб, аввало шу юртнинг санат аҳлига ўзининг самимий муносабатини билдирди, унга кўрсатилган ҳурмат ва эҳтиром учун, кўргазмани ташкил этишда яқиндан кўрсатилган маънавий кўмак учун Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддиновга ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий расомлик ва дизайн институти ректори Н.Сайфуллаевга, Институт Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори О.Салиховга, Ўзбекистон халқ рассоми С.Рахметовга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Рассом Ху Айминнинг таржимаи ҳоли.

 Рангтасвир устаси  Ху Аймин  1959 йилнинг октябр ойида Хитой Халқ Республикасида  таваллуд топган. У 1980-1984 йилларда Хейлунцзян университетининг рус адабиёти факультетида таҳсил олган. Рассом Айминнинг болаликдан тасвирий санъатга қизиқиши баланд бўлган. 2018 йилда тасвирий санъатнинг рангтасвир йўналишида  магистрлик  диссертациясини  ҳимоя қилиб, “Магистр” унвонига эга бўлган.  2011-2013- йилларда Хитой Халқ Университетининг аспирантура бўлимида рангтасвир санъати йўналишида ўқиди.  Шу билан бир қаторда Ху Аймин нафақат рангтасвир санъатига, балки шеъриятга ҳам катта қизиқиш билдирган. “Кузда пичан ғарамларини баландроқ ва баландроқ қилиб йиғаман”деб номланган ажойиб шеъри  учун “Замонавий роман” адабий-даврий мукофотга сазовор бўлди. Унинг “Кутиш”, “Шеърият” деб номланган шеърий мисралари  Австралиянинг Хитой тилидаги газетасида чоп этилган (2005 йил).

Рассом Ху Аймин ўзининг табиатни тараннум этувчи санъат асарлари билан бир қанча кўргазмаларда иштирок этиб келди. Жумладан, “Ляонин вилояти ёшларининг ижоди”  кўргазмаси (1972 йил, Шэньян шаҳрида) бўлиб ўтган. “Хэйлунцзян университети талабаларининг  ижодий кўргазмаси”( 1982 йил, Ҳарвин шаҳрида), “Рангтасвирда кузги табиатнинг қиёфаси”, (2011 йил, Пекин шаҳрида),  “Рангтасвирда баҳор тимсоли” (2012 йил, Пекин шаҳрида) каби кўргазмаларда ижодий ишлари билан иштирок этиб келган.

Рассомининг Санъат институти битирувчиси сифатидаги асарлари кўргазмаси асосан  турли нашриётларда чоп этиладиган китоб муқовалари ва иллюстрациялари учун ишланган кичик ҳажмдаги асарларига бағишланган бўлиб, ушбу кўргазма 2013 йил, Пекин шаҳрида бўлиб ўтади ва алоҳида эътибор қозонади. Унинг шундай асарларидан  “Тоғ ичидаги ёғоч ҳовли” (2011 йил) “Учавлон” ( 2013 йил) бўлиб, бу тўплам  “Хитой рангтасвири” журналининг (2013 йил 5-сонида), “Киччик ҳайвонлар ҳақидаги ҳикоялар”, “Хитой аёли” кабилари асарлари (1992 йил) бир қанча нашриётларда чоп этилган.
Расом яратган асарлар  кўплаб, масалан, Маданий мулоқот учун “400 та амалий иборалар”, “Хитой тилини ўқитиш”, “Натюрморт нима”, “Лу Син Бадиий Академия хабарномаси” (1987 йил) каби китобларнинг иллюстрацияларида ўз аксини топган.

Рассом асарларида “20-30-йилларда Совет Иттифоқи тасвирий санъатининг йўналишларига ҳам мурожаат қилганлигини кўришимиз мумкин. Унинг шу даврга хос ижодий ишлари “Лу Син Бадиий Академия хабарномаси (1990 йил), “Жаҳон ҳайкалтарошлигидаги энг яхши намуналарнинг иллюстрацияли қўлланмаси” (1997 йил), “Хэйлунцзян тасвирий санъати” нашриёти, “Дунёга машҳур рассомларнинг дурдона асарлари классикаси”, “Цзенцзян маърифати” (2002 йил), “ШоирКуманнинг шеърлар тўплами”, “Гуанмин жибао” (2004 йил) кабилардан иборат.

Ху Айминни нафақат рангтасвир санъати устаси, балки шериятга ҳам катта қизиқиш билдирган. “Кузда пичан ғарамларини баландроқ ва баландроқ қилиб йиғаман”деб номланган ажойиб шеъри  учун “Замонавий роман” адабий-даврий мукофотга сазовор бўлди. Унинг  “Кутиш”, “Шеърият” деб номланган шеърий мисралари  Австралиянинг Хитой тилидаги газетасига чоп этилган ( 2005 йил).