24 сентябр куни Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон рассомлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ҳар бир қалбнинг давоси – меҳр” мавзусида кўргазма ва танлов ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 августдаги 01-14-08-10-сон топшириғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг жорий йил 17 августдаги 2-сон мажлис баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон рассомлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтити талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ҳар бир қалбнинг давоси – меҳр” мавзусида “Энг яхши асар” танлов кўргазмасини ўтказишдан кўзланган мақсад, ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттиришдир.
Ушбу танлов–кўргазма Республика Васийлик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн интитути ҳамда Тошкент Фотосуратлар уйи томонидан ташкиллаштирилди.
Тадбирнинг очилиш маросимини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири биринчи ўринбосари, “Мурувват ва саҳоват” Интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Васийлик кенгаши аъзоси О.А.Назарбеков, Ўзбекистон Республкаси Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси, Ўзбекистон халқ рассоми А.В.Нуриддинов кириш сўзи билан очиб берди.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари томонидан ушбу танлов кўргазмаси учун бир қанча меҳр, мурувват, инсонийлик қадриятлари йўғирилган ижодий намуналар намойиш этилиб, муносиб фаҳрли ўринларга эга бўлдилар.
“Энг яхши асар” номинациясини аниқлашда ҳайъат аъзолари намойишдаги ҳар бир ишларни бадиий-ижодий, ғоявий-мазмуний жиҳатлари, шунингдек, услуби ва техникасига асосий эътиборни қаратди ва шунга биноан қўйидаги наминациялар белгиланди.

Биринчи ўрин – Абдибанноев Шаҳзод, Ҳайкалтарошлик кафедраси 4-курс талабаси, “Табиатга меҳр” номли ҳайкалтарошлик асари учун;
Иккинчи ўрин- Сатторов Фарид, Маҳобатли рангтавир кафедраси ўқитувчиси, “Бувимнинг портрети” номли рангтасвир асари учун;
Учинчи ўрин – Аҳмадалиева Нилуфар, Хатотлик ва миниатюра”бўлими, 2- курс талабаси, “Меҳрибон оила” номли миниатюра асари учун.

Бундан ташқари К.Беҳзод номидаги Миллий рассолик ва дизайн институтининг Дастгоҳли рангтасвир йўналишида таҳсил олаётган имконияти чекланган, иқтидорли талаба Худойшукур Ражапов ўзига хос ижоди билан алоҳида эътибор қозониб, Ўзбекистон Ижодкорлар уюшмаси томонидан диплом ва совғалар билан мукофотланди. Ҳайъат аъзолари томонидан танлов ғолиблари қаторида бир гуруҳ истеъдодли талабалар диплом ва совғалар билан тақдирландилар.





