2019 йилнинг 24  сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий сохалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 75-умумтаълим мактабида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети “Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси ўқитувчилари Комил Сиддиқов ва Бахтиёр Абдусаломов ҳамда шу йўналишда таҳсил олаётган учинчи ва тўртинчи курс талабалари томонидан амалий санъатнинг кулолчилик йўналиши бўйича бўйича ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтиб берилди.

      Тадбир жараёнида мактаб ўқувчилари ёшлар ижодига доир ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар. Мазкур маҳорат дарси  барчага манзур бўлиб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг ҳар бир иштирокчиси ўз қўли билан амалий санъат намуналарини яратиб ўз ота-оналарига совға сифатида олиб кетишди. Маҳорат дарси якунида 75-умумтаълим мактаби раҳбарияти халқ хунармандчилигидаги кулолчилик буюмларининг яратилиши ҳақида таассурот ўйғотиб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда кўмак бўлган институт раҳбарияти ҳамда бадиий кулолчилик ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш кафедраси ўқитвчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.