2019 йил 25 сентябрь куни институт Хотин-қизлар кенгаши билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда институт Хотин-қизлар кенгаши раиси О.Отажонова, факультет декани  Н.Алиева, факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Д.Акромова, профессор-ўқитувчилар ҳамда  1-2 -курс талаба-қизлар қатнашдилар. Институт Хотин-қизлар кенгаши раиси Одина Отажонова томонидан талаба-қизларга 5 та муҳим ташаббус доирасида  ёшларимизга бўлган эътибор, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу берилди.  Институт Хотин-қизлар кенгаши раиси томонидан 2019-2020 ўқув йилига мўлжалланган талаба-қизлар ўртасида олиб  бориладиган маънавий-маърифий ва аҳлоқий тарбиявий ишлар  режаси таништирилди.  Гуруҳларда гуруҳ сардорларидан ташқари “қизлар етакчи”лари сайланди. Факультетда аёл педагоглар ва талаба-қизларнинг овоз бериш натижаларига кўра   Либос дизайни кафедраси ўқитувчиси З.Умаровани факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси этиб сайланди.  Профессор-ўқитувчилар ва талаба-қизлар институт хотин-қизлар кенгаши раиси Отажонова Одина Алижоновнадан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Учрашув фикр-мулоҳазаларга бой ҳамда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.