Жорий йилнинг 28 сентябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институти  Ижтимоий фанлар кафедраси доценти, Турон фанлар академияси академиги  Рахмонали Ҳасанов Наманган вилоятига ташриф буюриб,  Тўрақўрғон туманидаги 20-мактаб ҳамда  Ҳужанд МФЙ да бўлди.

Маълумки, давлат раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Р.Хасановнинг Наманган вилоятига қилган ташрифидан  кўзланган мақсад ҳам ана шу муҳим беш ташаббусни кенг жамоатчилик орасида тарғиб этишдан иборат эди.

20 мактабга ташриф чоғида Р.Хасанов томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган беш ташаббуснинг ҳар бир банди мазмун моҳияти ҳақида тақдимот асосида тушунтириш ишлари олиб борилди.  Шунингдек, мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари билан ўтказилган “1-октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”га бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, институт номидан мактаб маъмуриятига 20 дона бадиий адабиёт ҳамда  5 дона ўзи ёзган ўқув қўлланмаларни тақдим этди. Тадбир давомида мактаб ўқувчилари ўртасида вилоят ва туман босқичларида бўлиб ўтган спортнинг “таэквандо” ва “миллий кураш” тури бўйича бўйича  мусобақаларида фахрли ўрин олган ғолибларга эсдалик совғалрини топширди.

Шундан сўнг,Р.Хасанов Ҳужанд МФЙда бўлиб, у ерда нуронийлар ва  мартабали кишилар билан учрашув ўтказди. Давра суҳбати  доирасида олиб борилган учрашув чоғида, уларнинг ижтимоий ҳимояланиши, қишлоқ хужалигидаги муаммо ва ютуқлари борасида фикр алмашилди. Шунингдек, замонавий арзон нарҳдаги янги қурилган уйларни бориб кўрди. Ушбу уйларда ташкил этилагн хусусий боғчалар фаолияти билан танишди ва боғча тарбиячилари билан ҳамсуҳбат бўлиб,  уларга педогогик маслаҳатлар берди.

Шундан сўнг, Р.Хасанов “Туркистон” жамоа фермер хужалигида бўлиб, пахта йиғим-теримида қатнашиб юқори натижага эришаётган теримчи илғорларга туман ҳамда маҳалла фуқоролар йиғини томонидан уюштирилган совғаларни тақдим этишда иштирок этди.