Бугун 29 сентябрь – якшанба. Одатдагидек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев раҳбарлигида Ўқув ва тарбиявий ишлар буйича проректор Омонулла Салихов ҳамда факультет деканлари Талабалар турар жойига ташриф буюрдилар. Институт ректори Н.Сайфуллаев ўғил болалар ва қизлар яшайдиган ҳар бир қаватдаги хоналарни, ошхоналарни, ювиниш хоналарини бирма-бир кўриб, муаммоларни ўрганиб чиқди ва уларни бартараф этиш учун масъулларга тегишли топшириқларни берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиеёев томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида институт талабалар турар жойида ташкил этилган спорт хоналари, кутубхона ва ундаги мавжуд дарсликлар, бадиий адабиётлар, янгиланиб бораётган турли хил газета ва журналлар, компьютер хоналарини, талабаларга дарс килишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.


Институт ректори ушбу яратилган шароитлардан талабалар қай даражада фойдаланаётганликларини билиш ҳамда институтда таълим сифатини ошириш, талабаларга пухта таълим ва тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида талабалар ўқув бинолари ва талабалар турар жойида ҳамма шароитлар яратилгани учун миннатдорчилик билдирдилар.



