Институт билан имзоланган англашув Меморандумларига асосан Корея Республикасидаги Гачон, Кемён, Декёнг, Дегу Хаани университетлари, Хитой Халқ Республикасидаги Шанхай, Шенян Аэрокосмик, Нантонг университетлари, Таиланддаги Чанапатана Халқаро Дизайн институти ҳамда Малайзиядаги Султон Идрис Педагогика университетларининг 2019-2020 ўқув йилининг кузги семестрида 4 ойлик талабалар алмашинуви дастурлари очилганини маълум қиламиз. Шунингдек, ушбу ҳамкор университетларда ёзги ўқув дастурлар ташкиллаштирилган (маълумотлар ушбу университетлар сайтида жойлаштирилган).
Чет эл ҳамкор университетларда малака ошириш ёки таҳсил олиш истагини билдирган профессор- ўқитувчилар ёки талабаларнинг рўйхатини жорий йилнинг 15 ноябрь кунига қадар факультет ёки кафедра қарорлари билан Халқаро ҳамкорлик бўлимига топширишларини сўраймиз