Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳар бир талабанинг аҳволи институт раҳбариятининг доимий эътиборидадир. Маълумки, Талабалар турар жойида истиқомат қилувчи талабаларнинг асосий кўпчилигини олис вилоятлардан келиб таҳсил олувчи талабалар ташкил этади. Шунинг учун ҳам институт раҳбарияти бу талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг аҳволидан  хабардор бўлиб туришади.  3 ноябрь – якшанба куни ҳам  одатдагидек Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Талабалар турар жойининг куз- қиш мавсумига тайёрлиги билан яна бир бор танишиш ҳамда талабалар билан суҳбатлашиш мақсадида ТТЖга ташриф буюрди.  

Институт ректори ўғил болалар ва қизлар яшайдиган ҳар бир қаватдаги хоналарни, ошхоналарни, ТТЖ ҳовлиси ва ҳудудини  бирма-бир кўриб, ўрганиб чиқди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёев томонидан Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида институт талабалар турар жойида ташкил этилган спорт хоналари, кутубхона ва ундаги мавжуд дарсликлар, бадиий адабиётлар, янгиланиб бораётган турли хил газета ва журналлар, компьютер хоналарини, талабаларга дарс килишлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Институт ректори ушбу яратилган шароитлардан талабалар қай даражада фойдаланаётганликларини билиш ҳамда институтда таълим сифатини ошириш, талабаларга пухта таълим ва тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказди. Мулоқот давомида талабалар ўқув бинолари ва талабалар турар жойида ҳамма шароитлар яратилгани учун миннатдорчилик билдирдилар.