“ОЙ ЁҒДУСИДА АЙТИЛГАН АЛЛА” КЎРГАЗМАСИ МУҲОКАМАСИ

М

Санъатшунослик соҳасида кураторлик фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Кураторлик фаолияти нафақат кўргазма тайёрлаш, балки санъат ва жамиятни ўзаро уйғунликда ривожлантиришнинг воситаси ҳам саналади. Зеро, етук санъатшуносларни тайёрлашда эгалланган назарий билимларнинг амалиёт билан боғлаш, кўргазмаларни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этиш муҳим аҳамият касб этади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёш олимлар ва ижодкорлар кенгаши ёш санъатшуносларнинг бадиий жараёнлардаги иштирокини янада ривожлантириш, рассом ва санъатшунос тандемини шакллантириш, назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш мақсадида кўргазмалар муҳокамаларини ўтказиб келмоқда.                 

Тошкент Фотосуратлар уйида жорий йилнинг 5 ноябрида очилган “Ой ёғдусида айтилган алла” кўргазмаси ўзбек амалий санъатининг ноёб намуналаридан саналган бешикчиликка бағишланганлиги билан алоҳида қизиқиш уйғотди ва кўргазма муҳокамаси ўтказилди. Муҳокамада ёш санъатшунослар кўргазма куратори, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Бинафша Нодир билан суҳбатлашишди. Кўргазмани тайёрлаш жараёнлари, бешикчилик тарихи, бешикларни ясаш технологияси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Муҳокамада фаол иштирок этган Санъатшунослик факультети 2-босқич талабаси Мадина Норчаевага кўргазма каталоги тақдим этилди.      

Ёш олимлар ва ижодкорлар кенгаши