Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 октабрдаги 01-07/1-2048 – сон мажлиси баёнига мувофиқ шу йил 11-15 ноябр кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида пойтахтимизда 2019-йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишланган “Инсон – муҳит – санъат – 2019” номли II Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналиси ўтказилади. Ушбу Биенналидан кўзланган асосий мақсад ўзбек амалий санъат дурдоналарини кенг жамоатчиликка намойиш етиш, йўқолиб бораётган амалий санъат турларини қайта тиклаш ва оммавийлаштиришдан иборат. Бу тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам бевосита иштирок етади. Шу муносабат билан барча институт талабалари ва профессорғўқитувчиларни дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил етишлари учун белгиланган тартибда ушбу Биенналида фаол иштирок этишга чорлаймиз.