“Инсон – муҳит – санъат – 2019” номли II Тошкент халқаро Биеналисининг иккинчи куни кўтаринки руҳда давом этмоқда. Бугунги дастурлар доирасида Германия, Ангиля, Жанубий Кореядан ташриф буюрган мутахасисларнинг маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу дарсларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бўлажак рассом ва дизайнер талабалари ҳам иштирок этишди.

Хорижлик таниқли мутахасислар иштирокида ўтган мазкур дарслар ёшлар учун айни муддао бўлди. Сабаби миллий рассомлик ва дизайнерлик ананаларимиз билан яхши танишган ёш дизайнерлар, энди дунё даражасидаги мутахасисларининг ҳам иш жараёнлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Бундай тажриба алмашиш келажакда бизнинг тасвирий санъатимиз ва миллий дизайн санъатимизнинг жаҳонда янада юқори ўринга чиқишига туртки бўлади. Чунки ёшлар ўз ғояларини жаҳон тажрибаси билан уйғунлаштириш имкониятига эга бўлдилар.