“Инсон – муҳит – санъат – 2019” номли II Тошкент халқаро Биеналисининг иккинчи кунги дастурлар доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида “Заргарлик санъати моҳир усталар” кўргазмаси очилди. Маълумки, заргарлик инсониятнинг энг қадимдан шуғулланиб келаётган ҳунарларидан биридир. Бугун ҳам заргарлик соҳаси  жаҳондаги кенг тарқалган касблардан ҳисобланади. Чунки инсон табиати гўзалликка, нафосатга интилиб келади. Зеб-зийнат буюмлари доимо гўзаллик, эътибор  ва бойлик рамзи бўлиб келган.

Шу билан бирга заргарлик буюмлари  халқларнинг маданияти, тарихи, иқлим шароитларини ифода этган муҳим манба бўлиб келмоқда. Тарихий ва замонавий заргарлик санъатини уйғунлаштирган бугунги кўргазма ҳам нафис экспонатлари билан йиғилганларда катта таассурот қолдирди.