Туризм соҳаси бугунги кунда Республикамизда энг тез ривожланаётган соҳалардан биридир. Сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқишларини оширишда кўп соҳалар каби миллий ҳунармандчилигимизнинг ҳам ўрни алоҳида. Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ва маданиятини кенг намойиш қилиш мақсадида “Ипак йўлида туризм” ХХV Тошкент халқаро туристик ярмаркаси бо‘либ ўтди. Унда юртимизнинг кўплаб маҳоратли ҳунармандлари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факултети “Мултфилм ва компютер мултипликацияси” мутахасислиги 1-босқич магистрантлари Жабборов Азизбек ҳамда Жўрабоев Нажотбеклар ҳам миниатура, наққошлик ва хаттотлик санъатларидан фойдаланиб миллийлик ва замонавийликни акс эттирувчи санъат асарлари билан иштирок этмоқдалар.


Талабаларимиз томонидан тақдим этилаётган янгича услублар асосида ишланган шахмат доналари, қизиқарли сувенерлар ҳамда турли хил ўлчамдаги суратлар кўргазма томошабинлари ва туристлар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди