Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида 20 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси ана шу йирик воқеага бағишланди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.

Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида  хам профессор- укитувчилар, талаба ёшларнинг сайлов жараёни фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтиришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикасида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмокда.

Тарғибот ва ташвиқот ойлигида институтнинг «Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим» кафедраси тамонидан   сайловчиларининг ҳуқуқий билимини янада юксалтириш ва сайлов маданиятини ошириш, Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда сайлов комиссияларининг роли ҳақида хабардор этиш, аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиб, сайловларда фаол иштирок этишига ва даҳлдорлик туйғусини кучайтиришга эътибор қаратилмокда.

 “Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар” мавзусида  утказилаётган таргиботлар жараёнида тараққиётининг янги, демократик босқичига қадам қўйган Ўзбекистонда янги парламент ва янги маҳаллий кенгашларни сайлаш учун янгича руҳдаги сайловлар кампанияси бошланаётгани алоҳида таъкидланди.

Мазкур кафедра профессор-уыитувчилари томонидан утказилаётган маърузалар, семинар, семинар-тренинглар жараёнида бўлажак сайловлар мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта муҳим устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз ифодасини топган илғор демократик ғояларнинг амалдаги яна бир ёрқин ифодаси бўлаётганлига, жамиятимиз ҳаётидан кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик, бағрикенглик тамойиллари тобора мустаҳкам ва кенг ўрин олаётганлиги, аввало, бу йил мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар илк бор Ўзбекистон Республикасининг янги Сайлов кодекси асосида ўтиши, сайловларда биринчи марта бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эгалиги,  булар – “Миллий тикланиш” демократик партияси, Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партиясидан иборатлиги таъкидланди.

Шунингдек, сайловларда 20 миллиондан ортиқ сайловчи, шулардан икки миллондан зиёд ёшлар илк бор, овоз беради.

Мажлис ниҳоясида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси, сиёсий партияларнинг раҳбарлари Халқаро матбуот марказининг махсус безатилган залига таклиф этилди. Улар шаффоф тугмачаларни босиб, сайлов кампаниясига тантанали равишда старт берди. Улкан экранда “2019 йил, 22 декабрь. “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар!” тасвири пайдо бўлди.

Сайлов кодексига биноан эндиликда сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига бўлажак сайловларда 135 эмас, балки тўлиқ 150 сайлов округидан номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

Вилоятларда ҳудудий бўлинмалари ҳам иш бошлаган Халқаро матбуот марказида Сайловчиларга тезкор ахборот бериш маркази (Call-center) фаолияти йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги республика ҳудуди бўйлаб абонентлардан марказга чиқувчи бепул қўнғироқлар амалга ошириладиган кўп тармоқли ва қисқа рақамли алоҳида алоқа линияси ажратилди ҳамда унинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.