“Инсон – муҳит – санъат -2019” номли II Тошкент халқаро Биеналисининг бешинчи кун дастурлари доирасида Биеналининг халқаро иштирокчилари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ташриф буюрди.

Тадбирда дастлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ҳамда II Тошкент халқаро Биеналиси иштирокчиларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев меҳмонларни ушбу ташриф билан самимий қутлади ҳамда уларни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан яқиндан таништирди.

Шундан сўнг, институт ҳақида қисқача видеоролик намойиш этилди. Бу ролик йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Учрашув сўнгида меҳмонларга институт ректори томонидан эсдалик совғалари топширилди.