Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та энг муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Aндижон вилоятида “Юртбошимиз ташаббусига – ташаббус билан жавоб берамиз” шиори остида “Талаба-ёшлар халқаро форуми” ўтказилмоқда. Ушбу форумга нафақат юртимиз, балки Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Корея каби бир қатор хорижий давлатлардан ҳам талабалар ташриф буюришган. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Тасвирий санъат” факултети талабалари Жўрабойев Беҳзод ҳамда Дедашов Бахтиёр ҳам ушбу форум доирасида ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.

Форум иштирокчилари Aндижон вилоятининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Шундан сўнг ёшлар Хонобод туманида жойлашган «Aловуддин» оромгоҳига таклиф этилди. Бу ерда турли тадбирлар совринли мусобақалар ҳамда гулхан атрофида тунги суҳбат ташкил этилди.

Бу тадбирларда Aндижон вилоят ҳокими Шуҳрат Aбдураҳмонов ҳам талаба ёшлар билан иштирок этиб, иштирокчиларни форум билан табриклади. Бундай форумларнинг халқаро доирада ташкил этилиши бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг глобал аҳамият касб этаётганидан далолатдир.