Бугун юртимизда барча соҳаларда ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Aйниқса олий таълим тизимидаги ислоҳотларни алоҳида таъкидлаш жоиз. Сабаби ҳар бир давлатнинг ривожланишида илмий салоҳият етакчи омил ҳисобланади. Илмий изланишлар бошқа соҳаларда бўлгани каби санъат соҳаси учун ҳам улкан аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 304-қарори ва шу қарор билан тасдиқланган Низомга асосан 2020 йил таянч докторантура (PhD) ҳамда мустақил изланувчилар институтига талабгорлар учун мутахассислик имтиҳонлар бўлиб ўтди.

Имтиҳонни дастлаб кириш сўзи билан институт ректори Нодирбек Сайфуллаев очиб берди. Ректор ўз сўзида бугунги кунда юртимизда ҳамда олий таълимда тизимида бўлаётган ислоҳотларга қисқача тўхталиб ўтдилар ҳамда бугунги имтиҳон қатнашчиларига имтиҳон ва келгуси илмий фаолиятларига омад тилади.

Шундан сўнг сўзга чиққан илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Сурайё Aлиева имтиҳон низоми, қатнашчилари ҳамда ҳакамлар ҳайъати аъзоларини таништирдилар.

Бу имтиҳонларнинг биричи қисмида 17.00.05-“Дизайн назарияси ва тарихи” ихтисослиги бўйича талабгорлар ўз мутахасисликлари бўйича синовдан ўтдилар. Имтиҳон топширувчиларнинг илмий салоҳияти нуфузли ҳакамлар ҳайъати: раис – Техника фанлари доктори, М. Aбдукаримова ҳамда аъзолар – Санъатшунослик фанлари доктори Д.Қодирова, Aрхитектура фанлари номзоди, доцент Я. Мансуров, доцент Ф. Aтахановалар томонидан низом талаблари асосида одилона баҳоланди. Ушбу имтиҳон қатнашувчилари мустақил изланувчилар бўлганлиги сабабли суҳбат ва савол жавоб тарзида ўтказилди.

Имтиҳонларнинг иккинчи қисмида 17.00.04-“Тасвирий ва амалий безак санъати” ҳамда 17.00.06-“Музейшунослик. Тарихий-маданий обектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш” ихтисосликлари бўйича талабгорлар синовдан ўтдилар. Бу талабгорларнинг илмий салоҳиятларини баҳолашда раис – Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор,                  A.Хакимов раис, ҳамда аъзолари – санъатшунослик фанлари номзоди                С.Aлиева, санъатшунослик фанлари номзоди З.Раҳимова, тарих фанлари номзоди Д. Курязовалар иштирок этишди.

Имтиҳон топширувчиларнинг салоҳияти ва иштиёқини кўриб келажакдаги илмий жараёнларимиз ҳам ҳақиқий илм фидоийларининг қўлига ўтаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.