Ҳозирда одам савдосига қарши кураш бутун дунёда долзарб муаммога айланди. Шунинг учун бу муаммо Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбарларида ҳам тез тез тилга олинмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳам одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 30 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзоланган эди.

         Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2019 йил 9 октабр куни ўтказилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг 2-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган чора тадбирлар режасининг 17-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ва “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги”ни ўтказиш белгиланган эди. Шу муносабат билан ҳозирги кунда юртимиз бўйлаб “Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ҳамда “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда. Ушбу ойлик доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирни дастлаб институт ректори Нодирбек Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Нодирбек Сайфуллаев ўз сўзида бугунги кунда одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг қанчалик жиддий муаммо эканлиги, Республикамизда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши жиддий кураш олиб борилаётганини таъкидладилар ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш мақсадида институт миқёсида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаётганини айтиб ўтдилар.

Шундан сўнг сўзга чиққан Тошкент шаҳар ИИББ тероризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, подполковник Хожиакбар Содиқов йиғилганларга одам савдосига қарши курашиш тўғрисида махсус видеоролик намойиш этди ҳамда ушбу мавзу бўйича берилган саволларга атрофлича жавоб қайтариб ўтди. Миробод туман ИИО.ФМБ 3 сон ИИБ маҳалла байналминал профилактика инспектори, капитан Фарход Хамроев одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида туман миқёсида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди. Шунингдек “ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим кафедраси” доценти, юридик фанлари номзоди Ғайрат Aбдуллаходжаев одам савдосинин жирканч оқибатлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди .

Шуни таъкидлаб ўтмоқчимизки, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш ҳар биримизнинг Ватанимиз олдидаги бурчимиздир. Ҳеч бир ватандошимиз бу иллатнинг жирканч тўрига тушмаслиги учун ҳар биримиз огоҳ бўлмоғимиз даркор.