Талабалик – олтин давр. Бу даврнинг олтинлиги кўпроқ ундаги кулгули ва кутилмаган воқеалар билан характерланади. ”Қувноқлар ва зукколар” талабалар шоуси эса юртимизнинг ҳар бир талабаси биладиган ва севадиган дастурлардан биридир.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида институтимизнинг истеъдодли талабаларидан ташкил топган “EXKLUZIVE“ жамоаси Ёшлар иттифоқининг институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида ўзларининг эксклюзив тарзда ўтказилган “Талабалик даврим” деб номланган шоусини тақдим этдилар. Ушбу шоуда намойиш этилган талабалар ҳаёти ҳамда оддий кундалик ҳаётда учрайдиган қизиқарли ва кулгули ҳолатлар талабалар ва профессор-ўқитувчиларга ҳақиқатда қувноқлик улаша олди.

Қувноқлик ва позитивлик инсон учун ҳар қандай касбда ва жойда бўлишидан қатъий назар лозим бўлган ҳислатлардандир. Бугунги шоу ҳам томошабинларга шундай кўтаринки кайфият бағишлади. Институтимизда шундай қувноқ кайфият давом этади.