Нигина Мирзаджанова Жизн В Вещах деб деб номланган шахсий кўргазмасини тақдим этди.

Ҳаётни ҳамма ўзича таърифлайди. Лекин ижодкор унга ўзгача ракурсдан ёндошади, ўзгача ҳис қилади. Шундай ўзгача қарашга эга ижодкорлардан бири Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факултети 4 босқич талабаси Нигина Мирзаджановадир. Тасвирий санъатда ўз йўлини ва йўналишини топишга интилаётган ёш ижодкор бугун устозлари ва тенгдошлари ҳамда санъат ихлосмандларига ўзининг Жизн В Вещах деб деб номланган шахсий кўргазмасини тақдим этди.

Кўргазмада намойиш этилган суратларга разм солар экансиз замонавий дунёнинг яна қайтадан кашф этгандек бўласиз.