“Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ва “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” доирасидаги тадбирлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давом этмоқда.

“Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ва “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” доирасидаги тадбирлар Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давом этмоқда. Бугун Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” бадиий кечаси доирасида Санъатшунослик факултети томонидан Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбирда талабалар ўзаро гуруҳларга бўлиниб мазкур мавзулар юзасидан саҳна кўринишлари тақдим этдилар. Жиддий муаммолар ҳақида тайёрланга саҳна кўринишлари талабаларга кўпроқ таъсир этиши сир эмас. Шунингдек, ушбу саҳна кўринишини тайёрлаган иштирокчиларнинг ўзлари ҳам мавзуга чуқурроқ кириб борадилар.

Тадбир ташкилотчиларининг айнан шу жиҳатдан мавзуга ёндашувларини юқори баҳолаш мумкин. Дўстона руҳда ўтган беллашувда Санъатшунослик факултети талаба қизларидан ташкил топган “Адолат маликалари” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.