Қ

     Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев жорий йилнинг 23 ноябр куни Коракалпоғистон Республикаси, Элликқалъа туманидаги мактабларда бўлиб, ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар билан танишди.

Шунингдек, тумандаги 2-Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 10, 20, 22- умумтаълим мактаблари педагог жамоаси билан учрашувлар ҳамда мактаб ўқувчилари билан ректорлик соати дарсларини олиб борди.

Учрашув давомида мактаб педагоглар жамоаси ва ўқувчиларга мактабнинг ўқувчи ҳаётидаги ўрни, таълимга бўлаётган эътибор, устозларни қадрлаш ҳақида фикр мулохазаларини, ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири Ш.Жуманиёзов, ўқитувчилар Ф.Саттаров, З.Фармонов ҳамда Ж.Туяковлар  тумандаги 22, 4, 61, 47-сонли мактабларда ўқитувчи ва ўқувчиларга Тасвирий санъат йўналишлари бўйича маҳорат дарсларини олиб боришди.

Шунингдек, бугунги кунда тасвирий ва амалий санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар Ўзбекистон халқ рассомлари, халқ усталари, санъат арбобларининг ижодлари тўғрисида гаприб уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Тадбир якунида ўқитувчи ва ўқувчиларига  эсдалик совғаларини топширишди.