Ислоҳотлар самарадорлиги таъминлаш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш ишларини ташкиллаштириш бўйича Қорақалпоғистон Руспубликаси Элликқалъа туманига бириктирилган Ишчи гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 5 та устувор ташаббус ижроси доирасида тумандаги мактабларнинг 11-12 ёш ўғил болалари иштирокида футбол бўйича мусабоқалари ташкил қилинди.

Ғолиблар Туман ҳокими С.Авезов, Ўзбекистон Ёшлик жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлими раиси ўринбосари Б.Байниязов ва Камолиддин Бехзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Н.Сайфуллаевлар томонидан “Диплом” ва қимматбахо эсталик совғалар билан тақдирланди.