Ўзбек аёли доимо меҳр–муҳаббат тимсоли бўлиб келган. Миллий қадриятларимизда хотин қизларга нисбатан ҳурмат, уларни еъзозлаш юксак аҳамият касб этади. Бу қадриятлар бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, балки ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Ушбу мавзуда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Бирлашган Миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган 25 ноябрь “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз” мавзусида Психология фанлари доктори  Тошкент Давлат педагогика университети профессори  Каримова  Васила Маманосировна ҳамда  факультет хотин-қизлар қўмитаси раислари ва “Дизайн” ва “Санъатшунослик” факультети талаб-қизлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбати Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида факултет ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари Дилноза Aкрамова ҳамда Эльёр Отажоновлар томонидан ташкил этилди.

Ушбу тадбирда психолог йиғилганларга бугунги кунда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллигини ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатлари борасида маълумот берди. Шунингдек бугунги кунда бу муаммо юзасидан жамиятимизда учраётган айрим ҳолатлар ва муаммоларга ҳам тўхталиб, бундай муаммолар юзага келганда қандай йўл тутиш кераклиги борасида тавсиялар бериб ўтди. Талабалар ҳам мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди. Бу саволларга Психолог Каримова  Васила Маманосировна томонидан атрофлича жавоб берилди.