“Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ҳамда “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давра суҳбати ўтказилди

“Одам савдосига қарши курашиш ойлиги” ҳамда “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш ойлиги” доирасида бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Дизайн” факултети ҳамда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси ҳамкорлигида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим кафедраси” доценти, юридик фанлари номзоди Ғайрат Абдуллаходжаев маъруза қилди.

Ғайрат Абдуллаходжаев ўз маърузасида одам савдосига қанчалик жиддий муаммолигини, мажбурий меҳнат ҳам аслида унинг бир кўринишига мисол бўлишини таъкидлади ҳамда ҳаммамиз бу иллатларнинг илдиз отмаслиги учун бирдек масъул эканлигимизга эътибор қаратди.

Шунингдек, тадбирда институт хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Одина Отажонова ҳам мазкур мавзу юзасидан фикрларини билдириб ўтди