
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятининг 2019 йил 19 ноябрдаги 07/1-1856-сон хати ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2019 йил 26 ноябрдаги К-401 сон буйруғига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Н.Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Фанлар Академиясининг Архитектура ва Санъат институти томонидан ўтказиладиган “Образ Насими в искусстве” номли Халқаро илмий конференцияда иштирок этиш ҳамда ҳамкорлик меморандумини имзолаш мақсадида Озарбайжон Республикаси Баку шаҳрига ташриф буюришди.
Сафар мобайнида Озарбайжон Маданият вазири билан учрашув ҳам кўзда тутилган.