Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегацияси Озарбайжон тарихи, маданияти, замонавий санъати билан танишиш мақсадида Баку шаҳрининг диққатга сазовар қадамжоларига ташриф буюрди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегацияси Озарбайжон тарихи, маданияти, замонавий санъати билан танишиш мақсадида Баку шаҳрининг диққатга сазовар қадамжоларига ташриф буюрди. Хусусан, Умумжаҳон маданий меъроси рўйхатига киритилган Озарбайжоннинг биринчи объекти “Ичери-шеҳер” тарихий мажмуасига билан танишилди. Мазкур мажмуанинг энг кўзга кўринган ёдгорликларидан Қиз қалъаси ҳамда Озарбайжон меъморчилигининг дурдонаси ҳисобланган Ширвоншоҳлар саройи мажмуаси делегация аъзоларининг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Дунёдаги энг катта Озарбайжон гиламлар тўплами жамланган Гиламлар музейига ташриф ҳам делегацияда катта таассурот қолдирди. Бу шарқона гиламлар музейида тўпланган экспонатлар шундан далолат берадики, Озарбайжон халқининг турмуш тарзида гилам ва гиламчилик муҳим аҳамият касб этади. Гилам турларининг кўплиги ва қадимийлиги ҳам шунга ишора қилади.

Шунингдек, меҳмонлар Озарбайжоннинг бугунги кун санъати намуналарини ўзида жамлаган ОзарбайжонЗзамонавий Санъат музейига ҳам ташриф буюришди. Бу музейда Озарбайжон замонавий санъатининг ноёб янгиликлари, тарихий анъаналарнинг уйғунлиги, шунингдек, қўлга киритган ютуқларининг гувоҳи бўлиш мумкин.