“Конституция – бахтимиз пойдевори”

Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида биз ё ҳуқуқ, ё бурчимиз нуқтаи назаридан фаолият олиб борамиз. Бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз эса асосий қомусимиз бўлган Конституциямизда белгилаб қўйилган. Шундай экан Конституциямизни қанча еъзозласак шунча оз. Бугун юртимизда Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб кўплаб тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Бу тадбирларни ташкил етишдан кўзланган мақсад битта. Конституциямиз бахтимиз пойдевори эканлигини янада чуқурроқ англаш ва англатишдир.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданият ва Санъат кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан “Конституция – бахтимиз пойдевори” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат” ҳамда “Aмалий санъат” факултетлари талабалари ўзларининг тасвирий санъат, амалий санъат ҳамда кулолчилик буюмларининг кўргазмасини ташкил этдилар.

Шунингдек тадбирга йиғилганларга ўз маҳоратларини амалий жараёнда намойиш етдилар. Бу маҳорат дарслари тадбир иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Тадбир ташкилотчилари томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда, шунингдек ҳунармандчилик кўргазмалари, Ўзбекистон давлат Консерваториясининг Дуторчилар ансабли концерти  ҳамда бошқа маърифий дастурлар бўлиб ўтди.