Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Маданият вазири Aбульфас Караев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг маданий, маърифий алоқалари жуда қадим замонлардан бошлаб ривожланиб, тарихий манбаларда ҳам акс этиб келган. Бу икки туркийзабон халқлар нафақат тил жиҳатдан, балки маданий жиҳатдан ҳам бир бирини тўлдириб, яқин ҳамкорлик қилиб келган. Бугунги кунда ҳам бу ҳамкорлик алоқалари янада равнақ топиб бормоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги делегация Озарбайжон Маданият вазири Aбульфас Караев билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашувда келгусида маданий ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни бошқа соҳаларга ҳам тадбиқ этиш
бугунги кундаги маданият соҳасидаги муаммолар, уларни биргаликда илмий жиҳатдан ўрганиш ҳамда бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Aбульфас Караев делегация аъзоларини мазкур ташриф билан яна бир бор қутлади. Озорбайжон ҳамда Ўзбекистон ўртасида маданий алоқаларнинг жуда қадимдан ривожланиб келганини, бугун эса бу ривожланиш янада юксак марраларни забт этаётгани таъкидлади ҳамда бу алоқалар икки қардош халқ вакилларини бирдек қувонтираётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, Нодирбек Сайфуллаевга ташриф учун миннатдорчилик билдирди. Нодирбек Сайфуллаев ҳам бизнинг юртимизда Озорбайжон маданияти ва санъатига қизиқиш доим юқори бўлганини таъкидлаб, бугунги кунда маданий алоқаларнинг янада ривожланиши учун бор имкониятларни ишга солишни айтиб ўтди ҳамда Aбульфас Караевга самимий қабул учун миннатдорчилик билдирди.