
Ўзбекистон Тасвирий Санъат галереясида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, “Тасвирий санъат” факултети, “Маҳобатли ранг тасвир” кафедраси катта ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими Aлександер Тюрин ўзининг “Транзит” деб номланган шахсий кўргазмасини ташкил этди. Кўргазмада мазкур кафедранинг профессори, Ўзбекистон халқ рассоми Рустам Худайберганов сўзга чиқиб, муаллифнинг ижодига юксак баҳо берди ҳамда кафедра номидан рассомга ‘сдалик совғалари топширди.

Aлександер Тюрин декоратив услубда яратган ноодатий йўналиши билан ажралиб туради. Доимо янгилик яратишга ва замон билан ҳамнафас бўлишга, инсонлар ва табиатни янгича образларда тасаввур қилишга интилади. Бугунги кўргазмада намойиш этилаётган асарлар ҳам буни яққол далилидир. Кўргазма рассомнинг табиатига хос тарзда жуда кўтаринки руҳда ўтди.
