Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети ҳамда “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим”   кафедраси томонидан Талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 27 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз” деб номланган давра суҳбати  ташкиллаштирилди. Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон Давлат Жаҳон Тиллари Университети “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, сиёсий фанлар доктори профессор, “Антик дунё” Ҳалқаро фанлар академияси ва Турон фанлари академиги Жўраев Нарзулла Қосимович  ҳамда   Ижтимоий фанлар педагогика ва касбий фанлар   кафедраси ўқитувчилар Турон фанлари академияси академиги  кафедра доценти Раҳмонали Ҳасанов ва “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим”  кафедраси доценти, Юридик фанлари номзоди, Ички ишлар полковниги Абдуллаходжаев Ғайрат, Ижтимоий фанлар педагогика ва касбий фанлар   кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент Утанова Умида иштирок этиб, талабаларга Конституциямизнинг бугунги кун ҳаётимизда тутган ўрни, уни ўрганиш, унга амал қилиш бизда Ватанпарварлик ҳиссини пайдо қилишини таъкидладилар. Давра суҳбати давомида талабалар ҳам фаол иштирок этиб, маърузачиларга Конституциямиз бўйича ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Шунингдек ушбу тадбир доирасида “Қомусимиз фотолавҳаларда” деб номланган кўргазма ташкиллаштирилди.Ушбу кўргазмада Дизайн факультети Амалий графика кафедраси ўқитувчилар Аюпов Баҳодир Рихсибоевич ва Қодиров Беҳзод Баҳодирович ҳамда истеъдодли талабалар ўзларининг ижод намуналари намойиш қилдилар. Ҳар биримиз Конституциямизни ўз ижодимиз истеъдодимиз орқали тарғиб қилишимиз лозим. Бугунги кўргазмада фотоижодкорлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида Конституциямиз асосий меъзон бўлиб хизмат қилаётганини ўзларининг фотокадрлари орқали намоён этдилар.

Кўзгазма асарларига назар ташлар экансиз ижодкор Ватанни севса уни ардоқласа буни намоён қилиш учун, албатта восита топилишига гувоҳ бўласиз. Шоир шеър ёзса, рассом картина яратади, фотограф Ватанимизни, унинг бебаҳо қадриятларини, рамзларини, қўйингки, бахтли ҳаётини фотокадрларга муҳрлайди. Буни кўрган инсон қалбида Ватан тимсоли янада яққолроқ намоён бўлади. Бугун фото ижодколар Ватанимизнинг бир бўлаги асосий Қонунинимиз Қомусимиз бўлган Конституциямизни Фотокадрларга муҳрлаб, бизни Ватанимизни севишга, Давлатимиз рамзларига чуқур ҳурмат билан қарашга, Конституциямиз бизнинг бахтимиз пойдевори эканлигини ҳеч қачон унутмасликка чорламоқдалар. Тадбир якунида институтимиз раҳбарияти томонидан барча иштирокчилар ташаккурномалар билан тақдирландилар