Салоҳиятли, ҳар томонлама комил шу билан бирга, билимларни пухта ўзлаштириш ва мукаммал билувчи талабаларни тарбиялаш – замон талабидир. Шу жиҳатдан мутахассислик фани ўқитувчисининг методик тайёргарлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини баҳолаш мақсадида тизимли равишда ўқитувчилар томонидан махсус очиқ дарслар ташкил этиб борилмоқда. Навбатдаги очиқ дарс Тасвирий санъат факултети, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиси Саттаров Фарид томонидан ташкил этилди. Мазкур очиқ дарс мавзуси – “Эскизни рангда бажариш ва вариантлар” деб номланди. Дарс амалий машғулот тарзда ўтказилиб, бу дарсларда талабаларга мазкур мавзу юзасидан тушунчалар фақат назарий эмас, балки амалий машғулотлар орқали тушунтириб борилди. Талабалар ҳам дарсда тингловчи эмас, бевосита иштирокчига айланди.

Очиқ дарсларда педагогнинг маҳоратини институт жамоасидан тузилган махсус ҳайъат аъзолари баҳолаб боришади. Жумладан ушбу дарсда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор О.Р.Салихов, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор А.М.Алиқулов, Доцент Ч.Ж.Бекмиров, Кафедра мудири Ш.Жуманиязов иштирок этиб, дарснинг мавжуд педагогик талаблар асосида ўтишини кузатиб бордилар. Ушбу дарс якунида кузатувчилар ўқитувчининг ишини аъло баҳоладилар ҳамда машғулотларни янада қизиқарли ва самарали ташкил этиш борасида ўз тавсияларини бердилар.