Президентимиз томонидан илгари сурилган 5та энг муҳим ташаббус бугунги кун ёшлари ҳаётида, уларнинг ўз келажакларини қуришида муҳим рол ўйнамоқда. Бу ташаббуслар ижросини таъминлаш эса жамиятмиз учун бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга масалага айланди. Ушбу ташаббуслар ижросини таъминлаш Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам жадал суратлар билан амалга оширилмоқда. Мазкур институтнинг Дизайн факултетида 5 та энг муҳим ташаббуснинг учинчиси бўлмиш: “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу тадбирга “AНҚО” дизайнерлик мактабидан раҳбари Абдусамад Мўминов, ҳамда ушбу мактабда фаолият юритаётган мутахасислар ташриф буюрди. Суҳбат давомида меҳмонлар талабаларга бугунги кунда график дизайнерларга талаб катталиги ва уни ишлаб чиқаришдаги ўрни, шунингдек, ушбу касбнинг сиру-асрорлари, уни эгаллашдан мақсад ҳамда ғояга креатив ёндошиш борасида кўплаб маслаҳатлар берди.