Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири М.Умарходжаева ва Магистратура бўлими бошлиғи С.Расульмухамедовалар 11 декабрь куни И.В.Суриков номидаги Москва Бадиий академик давлат институти ректори, Россия Федерацияси халқ рассоми, Россия рассомлик академияси аъзоси, профессор Любавин Анатолий Александрович ҳамда Ўқув ва тарбиявий ишлар проректори Зенкова Светлана Анатольевналар билан учрашдилар. Учрашув давомида турли масалалар жумладан, магистратура мутахассисликлари бўйича магистрларни И.В.Суриков номидаги Москва Бадиий академик давлат институтида стажировка ўташ бўйича таклифлар билдирилди ҳамда мазкур масала бўйича ишларни йўлга қўйиш икки томонлама келишиб олинди.
Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Архитектура факультети декани Томская Мария Станиславовна ва «Архитектура» кафедраси мудири, архитектура номзоди, профессор Трибельская Екатерина Георгиевналар иштирокида архитектура факультети билан батафсил танишиб чиқишди. Хусусан, талабаларнинг амалий ишлари ва битирув малакавий ишларини кўздан кечиришди.