В.И.Суриков номидаги Москва Бадиий академик давлат институтида хизмат сафарида бўлиб турган Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтни Илмий-тадкикотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлим мудири Умарходжаева Маъмура ва Магистратура бўлими бошлиғи Расульмухамедова Санобар И.В.Суриков номидаги Москва бадиий академик давлат институтининг энг катта факультети Рангтасвир факультет билан танишди. Мазкур факультетда   Дасгохли рангтасвир, Махобатли рангтасвир, Театр декорацияси, Рангтасвир рестоврацияси таълим йуналишилари буйича 200 дан ортиқ талаба таҳсил олади.

Танишув жараёнида  Рангтасвир факультет профессорлари  Максимов Евгений Николаевич, Чербаджи Дмитрий Афанасьевич, Суховецкий Алексей Николаевич, Сидоров Валентин Михайлович ва доцент Пан Мария Ильиичналарнинг устахоналарига ташриф уюуштирилди. Ушбу ташриф давомида малака оширувчилар ушбу устахонлар фаолияти билан яқиндан танишиб, иш услуби ва таълим жраёнлари ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди.